Канада мудофаа вазири: Ҳозир Украинага инструкторларни юбориш вақти эмас

Билл Блэр, министр обороны Канады. Фото: facebook.com/CanadianPoliceAssociation

Канада мудофаа вазири Билл Блэрнинг фикрича, Ғарб давлатларидан ҳарбий инструкторларнинг Украинага юбориш учун ҳали қулай шароитлар шаклланмаган. Бу ҳақда у журналистларга 17 июнь куни бўлиб ўтган брифингда маълум қилди, деб ёзади “Европейская Правда” Reuters агентлигига таянган ҳолда.

НАТО мудофаа вазирлари йиғилиши қарорини шарҳлар экан, Блэр альянс мамлакатлари Украина ҳарбийларининг машғулотларини кучайтиришни назарда тутувчи НАТО миссиясини муҳокама қилганини таъкидлади.

“Ҳозир, менинг фикримча, канадалик инструкторларни Украинага жойлаштириш учун шароит қулай эмас. Ўйлайманки, ҳозирда Украинада ўқув миссиясини кенгайтириш борасида тушунарли ташвиш бор”, — дея қўшимча қилади у.

Канада 2022 йил февралида Россиянинг кенг кўламли босқинидан олдин ўз инструкторларини Украинадан олиб чиқди. Улар ҳозирда Буюк Британия ва Польшада фаолият юритмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.