Канада ўз қуролидан Россиядаги нишонларга зарба бериш учун фойдаланишга рухсат берди

Фото: Getty Images

Украина қуролли кучлари Канада тақдим этган қуроллардан Россия ҳудудидаги ҳарбий нишонларга зарба бериш учун фойдаланиши мумкин – Оттава бу борада Киевга ҳеч қандай шарт қўймаган. Бу ҳақда Канада ташқи ишлар вазири Мелани Жоли швед ҳамкасби Тобиас Бильстрём билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида айтиб ўтди.

Жолининг сўзларига кўра, Канада учун бундай рухсатнома масаласи муҳим. Унинг таъкидлашича, у Швеция Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари билан Украина учун Россия Федерациясидаги нишонларни иттифоқчиларнинг қуроллари билан уриш бўйича чекловни бекор қилиш ҳақида гаплашган.

“Канадада Украинага қурол етказиб бериш учун ҳеч қандай шарт йўқ, шу боис биз Украина Қуролли кучлари билан ҳамкорликни давом эттирамиз”, – деди у.

Канада вазирининг фикрича, унинг мамлакати бу масалада биринчилар қаторида туриши керак, чунки Россияда уруш борасида «қизил чизиқлар» йўқ. Унинг таъкидлашича, Оттава Украинага ёрдам беришда давом этишга ва бу давлатга Канада у томонида эканлигини кўрсатишга тайёр.

У, шунингдек, НАТОдаги иттифоқчилари билан бўлажак учрашувларда Канада ушбу резолюцияни бошқа давлатлар билан муҳокама қилишини қўшимча қилди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.