Путин чет элда одамлар қурт ва капалаклар билан озиқлана бошлашини айтди

Фото: Dev.ua

Россия президенти Владимир Путин Ставрополь ўлкасига келиб, “Солнечний удар” иссиқхона мажмуасига ташриф буюрди, деб ёзади “Коммерсантъ”. Шундан кейин у видеоалоқа орқали Белгород вилоятидаги ёғли ўсимликларни чуқур қайта ишлаш заводини очиб берди. Нутқ сўзлаш чоғида Россия президенти чет элда капалак ва қуртлар “келажак овқати” сифатида кўрилаётганини маълум қилди.

“Кўряпманки, орқа томонингизда “Келажак овқати” деган табло турибди, — дея эътибор қаратди Путин.  “Хориждаги қайсидир шерикларимиз келажак овқати ҳақида гапираётганда ҳадеб қандайдир капалаклар, қуртларни кўрсатади. Сизда эса бу қандолат ва нон маҳсулотларини ишлаб чиқариш соҳасидаги ишларга олиб бормоқда”, — дея қўшиб қўйди у.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.