Непал пойтахтидан учиб чиқаётган самолёт ҳалокатга учради. Унинг бортида 19 киши бўлган
Непалнинг Saurya Airlines авиакомпанияси самолёти 24 июль куни Катманду халқаро аэропортида ҳалокатга учради, деб ёзади Meduza.
Ҳалокат учиб чиқиш чоғида юз берган — лайнер учиш-қўниш йўлагидан четга чиқиб кетган.
Самолёт Непал пойтахтидан Покхара шаҳрига парвоз қилиши керак эди. Бортда экипаж аъзоларини ҳам ҳисоблаганда 19 киши бўлган. Маҳаллий ОАВлар маълумотларига кўра, самолёт авиакомпания ходимларини олиб кетаётган эди.
Қутқарувчилар воқеа жойидан беш кишининг жасадини чиқариб олган. Лайнер капитани касалхонага етказилган.
Улашиш:
Шарҳлар