Нетаньяху: “Эрон катта хатоси учун товон тўлайди”
Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху 1 октябрь, сешанба куни кечқурун Теҳрон Исроилга қарийб 200 та баллистик ракета учиргач, Эронга жавоб зарбаси беришга ваъда берди. Эрон “бу катта хатоси учун товон тўлайди”, деди Нетаньяху.
“Биз ўзимиз ўрнатган қоидаларга содиқ қоламиз: бизга ким ҳужум қилмасин, биз ҳам уларга ҳужум қиламиз. Бу биз “ёмонлик ўзаги”га қарши кураш олиб бораётган ҳамма жойда амал қилади. Бу Иудея ва Самария, Ғазо, Ливан, Яман, Сурия, шунингдек, Эронга ҳам тегишли”, — дея таъкидлади бош вазир.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Теҳрон томонидан Исроил ҳудуди ёппасига ўққа тутилгач, Эрон ядро ва нефть объектлари Исроилнинг жавоб зарбалари нишонига айланиши мумкинлиги ҳақида The Wall Street Journal ўз манбаларига таяниб хабар берган эди.
Шарҳлар