Қозоғистонда содир бўлган ёнғинда тўрт нафар бола ҳалок бўлди

Пожар
Фото: unsplash

Ёнғин 23 февраль куни Қарқарали туманининг Талди қишлоғида жойлашган икки хонадонли бир қаватли уйда содир бўлган. Вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабарига кўра, уйнинг 10 квадрат метр майдонда кийим-кечаклар, уй жиҳозлари, дераза ва эшик қисмлари ёниб кетган.

2019, 2020, 2021, 2022-йилларда туғилган болалар ҳалок бўлди, деб хабар берди Қарағанда вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси. Болалар уйда ёлғиз бўлишган.

Фожеа сабаблари ва келиб чиқиши аниқланмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.