Келиб чиқиши тошкентлик бўлган фуқаро Москвада қизни ўлдиришда гумон қилинмоқда
25 ёшли қизни ўлдирган эркак сўроқ пайтида яна бир қизнинг қотиллигини тан олди. Бу ҳақда Москва прокуратураси хабар беради.
Бошқарманинг аниқлик киритишича, «Мукомольный» тор кўчасидаги тураржой биноларидан бирида 1986 йилда туғилган эркак ўзи билан бирга яшайдиган аёлни пичоқлаган. Аёл воқеа жойида вафот этган.
“Терговдаги шахс яна бир қотилликни содир этгани ҳақида маълум қилган. Дастлабки маълумотларга кўра, эркак Москва шарқидаги меҳмонхонада бўлганида яна бир қизни ўлдирган”, — дейилади хабарда.
Тез орада жиноятчига айблов эълон қилинади, прокуратура унинг Россия Жиноят кодексининг 105-моддаси жавобгарликка тортилишини назорат қилади (икки кишини ўлдириш, энг юқори жазо умрбод қамоқ жазосини кўзда тутади), дея қўшимча қилади департамент.
SHOT хабарига кўра, 25 ёшли Краснодарда туғилган аёлни 37 ёшли тошкентлик Алексей Варакин, яъни “серияли маньяк” ва эскорт қизларнинг қотили томонидан ўлдирилган. Телеграм-каналнинг хабар беришича, 2010 йилда эркак ўғирлик қилиш ниятида икки эскорт қизни ўлдирган. Бир кун олдин у 25 ёшли Владанинг олдига келган, аёл у билан тунашдан бош тортгач, унинг бўйнига пичоқ урган, кейин эса ўзини пичоқлаган.
Қиз ўзини хонага қамаб, дугонасига қўнғироқ қилган, ўлдирилаётганини айтган. Дугонаси полицияни чақирган. Полиция ходимлари Владанинг жасадини топган ва омон қолган Варакинни касалхонага ётқизишган.
2010 йилда у қўш қотиллик учун судланган. Ўшанда у, ОАВ хабарига кўра, Санкт-Петербургда квартирада ўғирлик қилиш ниятида икки қизни пичоқлаган. Ўшандан бери 2023 йилгача Варакин психиатрия шифохонасининг бемори эди.
Шарҳлар