Россиянинг муз синфида дунёдаги ягона таъминот кемасида ёнғин юз берди, қурбонлар бор
Россиянинг “Катерина Великая” таъминот кемасида ёнғин юз берди, бир киши ҳалок бўлиб, уч киши касалхонага ётқизилди. Бу ҳақда “РБК” Узоқ Шарқ транспорт прокуратурасига таяниб хабар бермоқда.
Ёнғин кема Владивостокдаги “Дальзавод” Кемаларни таъмирлаш марказида бўлиб турган вақтида маҳаллий вақт билан 3:00 да (Тошкент вақти билан 7 апрель 22:00) содир бўлган.
Беш киши қутқариб олинган, уларнинг уч нафари ёнғиннинг хавфли омиллари таъсиридан жабрланган.
Ёнғинни ўчириш учун 54 нафар ўт ўчирувчи жалб қилинди. Ёнғин ўчирилган, ФВВ ва прокуратура ҳодиса сабабларини ўрганмоқда.
Ушбу кема 1,5 метргача қалинликдаги Арктика музликларини ёриб ўтишга қодир бўлиб, ўз синфида ягона ҳисобланади.
Улашиш:
Шарҳлар