Кемерон Киевда Украина ва Британия ўртасидаги 100 йиллик ҳамкорлик бўйича музокараларни бошлади

Фото: youtube

Британия ташқи ишлар вазири Девид Кемерон Киевга ташрифи чоғида Украина билан 100 йиллик ҳамкорлик бўйича музокараларни бошлади. Бу ҳақда Буюк Британиянинг Украинадаги элчихонаси хабар берди.

Дипломатик миссия бу икки давлат ўртасидаги муносабатларни чуқурлаштиришга қаратилган мутлақо янги келишув эканини таъкидлаган.

“Вазир Украина билан 100 йиллик ҳамкорлик тўғрисида музокараларни бошлади, бу янги келишув мамлакатларимиз ўртасида савдо, хавфсизлик ва мудофаа, фан ва технология, таълим, маданият ва бошқа соҳаларгача бўлган барча алоқалар бўйича мустаҳкам алоқаларни ўрнатади», – дейилади элчихона хабарида.

«Биз ҳаммамиз Украинага ғалаба қозониши учун зарур бўлган нарсаларни тақдим этишимиз учун кўпроқ ҳаракат қилишимиз керак», деб алоҳида иқтибос келтиради элчихона Британия дипломатияси раҳбарининг сўзларидан.

Эслатиб ўтамиз, Буюк Британия бош вазири Риши Сунак январь ойида Британия парламентидаги чиқиши чоғида унинг мамлакати Украина билан 100 йил ва ундан кўпроқ муддатга мўлжалланган янги ҳамкорликни қураётганини таъкидлаган эди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.