Кения президенти оммавий норозилик намойишларидан кейин солиқларни ошириш ҳақидаги қонунни чақириб олди

Фото: Sopa Images

Кения президенти оммавий норозилик намойишлари ортидан солиқларни ошириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини чақириб олди. Уильям Руто Кенияда солиқларни оширишни назарда тутувчи молиявий қонун лойиҳасини имзоламаслигини айтди, деб ёзади Associated Press.

У бу ҳақда 26 июнь куни, Найробидаги намойишчилар парламентга бостириб киришга уринганидан бир кун ўтиб, полиция уларни кўздан ёш оқизувчи газ, сув пуркагичлар ва ўқ-дорилар билан тарқатиб юборганидан кейин маълум қилди. Сўнгги маълумотларга кўра, AP агентлигининг қайд этишича, полиция ҳаракати оқибатида 22 киши ҳалок бўлган.

Кения ҳукумати қабул қилмоқчи бўлган қонун давлат қарзини тўлаш ва бюджет тақчиллигини камайтириш учун солиқларни оширишни назарда тутган. Янги қоидаларга қарши норозилик намойишлари июнь ойининг ўрталарида бошланган – қонун тўлиқ бекор қилингунга қадар намойишчилар нон сотиб олиш, автомобилларга эгалик қилиш, шунингдек, молиявий ва мобил алоқа хизматлари учун солиқларни қонундан чиқариб ташланишига муваффақ бўлишган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.