Кенияда солиқни ислоҳ қилиш режаларига қарши намойишлар кучаймоқда
Сешанба куни полиция камида беш намойишчини отиб ўлдирди, парламент биноси эса аланга билан қопланди.
Намойишчилар сешанба куни Найробидаги полиция кордонини ёриб ўтиб, парламент биносига киришган, кейин эса бинонинг бир қисмига ўт қўйишган.
Мамлакат президенти Уильям Руто сешанба оқшомида қилган мурожаатида “хавфли жиноятчиларнинг мамлакатимиз хавфсизлиги ва барқарорлигига путур етказиш бўйича ҳар қандай уринишларини тўхтатиш” учун барча воситаларни ишга солишга ваъда берди.
Бир неча янги солиқларни жорий этиш ва амалдаги солиқларни оширишни ўз ичига олган номақбул қонун лойиҳасига қарши намойишлар бир неча кундан бери давом этмоқда. Аммо сешанба куни қонунчилар ўзгартирилган қонун лойиҳасини қабул қилганда, намойишлар жиддий тартибсизликларга айланган.
Шарҳлар