Шольц: Германия қуролининг Россияга қарши қўлланилиши вазиятни кескинлаштирмайди

шольц германия украина помощь
Фото: Википедия

Германия канцлери Олаф Шольц Украина учун очилган, Германия томонидан тақдим этилган қурол билан Россия ҳудудидаги ҳарбий нишонларга зарбалар бериш имконияти вазият кескинлашишига олиб келади, деб ҳисобламайди. “АҚШ президенти айтганидек, гап фақат Харьков каби йирик шаҳарни ҳимоя қилиш имконияти ҳақида бормоқда”, — деди у.

Канцлер қайд этишича, Киевга Германия қуролидан фойдаланиш ҳуқуқини тақдим этиш қарори Германиянинг “дўстлари ва иттифоқдошлари” билан ҳамкорликда диққат билан ўйлаб чиқилган. Шу билан бирга, Шольц Германия фуқароларини шунга ишонтирдики, “нотўғри ва бемаҳал қарорлар” қабул қилишга ишонтириш мақсадида унга нисбатан босимлар ўтказилишига ҳеч қачон имкон бермаган бўларди.

31 май куни Германия ҳукумати Украинага ўзи етказиб бераётган қурол билан Россия ҳудудидаги нишонларга зарбалар беришга рухсат этди. Берлин позициясининг ўзгариши Россия армиясининг Харьков вилоятидаги ҳужумлари тез-тез содир бўлаётгани билан изоҳланди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.