Агар Киев Россияни Украина бўйича саммитга чақиришга қарор қилса, АҚШ уни қўллаб-қувватлайди
Агар Киев Россияни Украина бўйича навбатдаги саммитга таклиф этишга қарор қилса, Вашингтон уни қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда Давлат департаменти вакили Мэтью Миллер маълум қилди, деб ёзади “Коммерсантъ”. Бу орада 15 июль куни Украина президенти Владимир Зеленский ноябргача Украина ва унинг иттифоқдошлари Россиянинг кейинги тинчлик саммитидаги иштироки режасини ишлаб чиқишини маълум қилди.
“Агар Украина Россияни бу саммитга таклиф этишни хоҳласа, унда албатта биз буни қўллаб-қувватлаймиз. Аммо Москва вакилларини навбатдаги саммитга таклиф этиш-этмаслик борасида барибир Киевнинг ўзи қарор чиқариши керак”, — деди Миллер брифинг чоғида.
Аввалги тинчлик конференцияси 15—16 июнь кунлари Швейцарияда бўлиб ўтганди. Учрашув якунлари бўйича 80 та мамлакат ва тўртта ташкилот томонидан имзоланган коммюнике эълон қилинганди. У “тинчлик формуласи”нинг учта бандини ўз ичига олганди. Украина томони кейинги конференцияда Россия вакиллари қатнашиши зарурлиги ҳақида бир неча марта таъкидлаган, аммо Россия ташқи ишалр вазири ўринбосари Михаил Галузин биринчи конференцияни муваффақиятсиз деб атаб, Россия иккинчи саммитда қатнашмаслигини маълум қилганди.
Шарҳлар