Британияда Кейт Миддлтоннинг тиббий маълумотларини ўғирлашга уриниш юзасидан суриштирув олиб борилмоқда

Foto: AP

Британия шаҳзодаси Уильямнинг рафиқаси — Уэльс маликаси Кейт Миддлтон даволанган The London Clinic хусусий клиникаси ходимларига нисбатан суриштирув олиб борилмоқда, деб ёзади “Коммерсантъ”. Улар Миддлтоннинг тиббий маълумотларини қўлга киритишга уринишда гумонламоқда.

Ходимлардан бири унинг маълумотларини кўздан кечираётган вақтида ушланган. У файлларни қўлга киритгани ёки уларни касалхонадан ташқарида ким биландир бўлишишга улгурган-улгурмагани номаълум, дейилади хабарда.

17 январь куни Кенсингтон саройи Кейт Миддлтон қорин бўшлиғида жарроҳлик амалиёти ўтказиш учун режали равишда касалхонага ётқизилгани ҳақида хабар берганди. Шундан кейин ОАВларда унинг саломатлиги ёмонлашгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган ва унинг жамоат тадбирларида кўринмай қолгани муҳокама қилинган эди.

Март бошида Кенсингтон саройи Уэльс маликасининг жарроҳлик амалиётини ўтказганидан кейинги илк расмий суратини эълон қилганди.

20 март куни эса Кейт Миддлтон узоқ вақтлардан буён биринчи марта шаҳзода Уильям билан биргаликда омма олдида кўриниш берди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.