КХДР аскарлари Курск вилоятида ҳужумга тайёргарлик кўрмоқда
Россия армияси Курск вилоятини бир неча ойдан бери ушлаб турган Украина қўшинларига зарба бериш учун 50 минг аскардан иборат гуруҳни, жумладан КХДР қўшинларини тўплади, деб ёзади New York Times манбаларга таяниб.
Манбаларнинг айтишича, ҳужум яқин кунларда бошланади. Айни пайтда Шимолий Корея аскарлари Курск вилоятининг ғарбий қисмида машғулотларни давом эттирмоқда.
Шу билан бирга, америкалик экспертларнинг фикрича, Украина қўшинлари бундай ҳужумга, ҳеч бўлмаганда, маълум муддат бардош бера олади, Россия эса Курск яқинидаги мудофаасини дарров бузиб ўта олмайди.
Улашиш:
Шарҳлар