КХДР бир ҳафта ичида учинчи марта қанотли ракеталарни учирди
Шимолий Корея яна Сариқ денгизга қарата бир нечта қанотли ракета учирди, деб хабар бермоқда Yonhap агентлиги Жанубий Корея штаб бошлиқлари бирлашган қўмитасига таяниб. Бу бир ҳафта ичида КХДР томонидан учинчи марта ракеталар синалишидир.
Жанубий Корея ҳарбийлари берган маълумотларга кўра, ракеталар маҳаллий вақт билан тахминан 7:00 да (Тошкент вақти билан 3:00) Корея ярим ороли ғарбий қирғоқларидан отилган. Нечта ракета учирилганига аниқлик киритилмаяпти.
28 январь куни сув ости кемасидан КХДРнинг “Пульхвасаль-3-31” қанотли ракеталари учирилган, улар Япон денгизи устидан 7421 ва 7445 сония давомида учиб ўтиб, Шимолий Корея агентлиги қайд этганидек, “оролдаги нишонга тўғри бориб теккан эди”. Ракета синовларига КХДР етакчиси Ким Чен Ин раҳбарлик қилган. Ўша куниёқ Шимолий Корея шарқий қирғоқларидан яна бир нечта ракета отилгани хабар берилганди.
Шарҳлар