КХДР Япон денгизига қарата бир нечта қанотли ракета учирди
Шимолий Корея ғарбий қирғоздан бир нечта қанотли ракета учирди, деб хабар беради Yonhap агентлиги Жанубий Корея Штаб бошлиқлари бирлашган қўмитасига таяниб.
Ракеталар маҳаллий вақт билан 9:00 атрофида (Тошкент вақти билан 5:00 да) учирилган. Улар Япон денгизига қараб учган. Ракеталар сонига аниқлик киритилмади.
Қўмита қайд этишича, Жанубий Корея ҳарбийлари АҚШ билан ҳамкорлик қилмоқда ва “Шимолий Корея томонидан провокациянинг қўшимча белгиларини кузатмоқда”.
Қанотли ракеталар реактив двигателлар билан жизоҳланган бўлиб, паст учади ва манёврлар қилади, шу сабабли уларни аниқлаш ва тутиб қолиш қийин, деб ёзади Yonhap.
Бу 2024 йил бошидан буён Шимолий Корея томонидан бешинчи марта ракеталар учирилишидир. 28 январь куни у Жанубий Хамгён провинциясидаги Синпхо порт шаҳридан бир нечта ракета учирган эди. 24 январда эса КХДР Сариқ денгизга қарата ракеталар отган эди.
Шарҳлар