КХДР Россия Украинага қарши қўллаётган қисқа масофали ракеталарни ишлаб чиқарувчи заводни кенгайтирмоқда — Reuters
Reuters агентлигининг хабар қилишича, Шимолий Кореянинг Хамхин шаҳридаги “11 февраль” номли заводда, қаттиқ ёқилғили «Хвасон-11» (KN-23) баллистик ракеталарини йиғувчи корхонада, янги саноат ва яшаш биноларини қуриш бошланган. АҚШ таҳлилий маркази олимлари Planet Labs томонидан октябрь бошида олинган космик суратларга асосланиб шундай хулосага келишган.
Журналистларнинг маълумотига кўра, Planet Labs томонидан олинган суратлар ракеталарни йиғиш учун қўшимча бино ва, эҳтимол, ходимлар учун мўлжалланган янги яшаш мажмуасини намойиш қилмоқда. Янги саноат биноси ракеталар йиғиш учун фойдаланиладган олдинги бинодан 60-70% кичикроқ. Бундан ташқари, Пхеньян мажмуанинг баъзи ер остидаги хоналарига кириш йўлларини таъмирлаяпти.
SI Analytics тадқиқотчилари ҳам “11февраль” заводидаги янги қурилиш фактини тасдиқлаб, ўз ҳисоботида юклаш зонаси яқинидаги иншоотнинг бир қисми космик суратларга олиниш имкони бўлмаслиги учун фойдаланилиши мумкинлигини айтишган.
Қурилиш атрофида кўплаб қурилиш материаллари, транспорт воситалари ва материаллар юклаган очиқ вагонлар борлигини инобатга олган компания, қурилиш тезлик билан боришини таъкидлаган.
Шунингдек, SI Analytics қўшни Vinalon 8 February мажмуасида янги қурилиш топган, бу ерда баллистик ракеталар учун ёқилғи ишлаб чиқарилади деб тахмин қилинмоқда.
Таҳлилчиларнинг айтишича, КХДР ўз арсеналини кенгайтириш мақсадида ишлаб чиқаришни кенгайтираётган бўлиши мумкин. Шу вақтнинг ўзида, Пхеньяннинг Москвани қўллаб-қувватлаши россиялик ишлаб чиқариш қудратларига юкламани енгиллаштириши мумкин. Бу иккала мамлакат ўртасидаги янги ҳарбий ҳамкорлик шартномаси билан боғлиқлиги номаълум.
Илгари КХДР давлат оммавий ахборот воситалари “11 февраль” заводи жойлашган «Рёнсон» машинасозлик мажмуасида эҳтимол KN-23 учун қуйруқ қисми ва бурун конуслари йиғилишини хабар қилганди. Бу ерда бошқа қурол-яроқлар учун бошқа деталлар ҳам, жумладан танк ғилдираклари ва ракета двигателлари корпуслари ишлаб чиқарилмоқда.
Украина махсус хизматларининг маълумотича, Россия Қуролли Кучлари 2023 йил охиридан бошлаб Украинага қарши шимолий кореяликларнинг KN-23/24 ракеталарини мунтазам равишда қўллаб келмоқда.
Россия Қуролли Кучлари ҳужумларида шимолий кореяликлар ракеталари фақат кичик улушни ташкил этади. Шу қарамасдан, уларнинг қўлланилиши БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан Пхеньяннинг баллистик ракеталари яратиш бўича дастурларини кенгайтиришга йўл қўймаслик борасидаги деярли 20 йиллик консенсуси якун топганидан далолат беради.
Шарҳлар