КХДР Россияга миллиардлаб долларлик қурол-яроғ етказиб берган – тадқиқот
Германиянинг Фридрих Науман жамғармаси (FNF) 28 октябрь куни эълон қилган тадқиқотга кўра, Россия Федерациясининг Украинадаги кенг кўламли уруши бошланганидан бери Шимолий Корея Москвага 1,7 миллиард доллардан 5,5 миллиард долларгача қурол-яроғ етказиб берган. Жанубий Корея разведка хизматларининг маълумотларига кўра, Пхеньян Россияни асосан артиллерия снарядлари ва қисқа масофали ракеталар билан таъминламоқда.
Агар Шимолий Корея қўшинлари Украинага қарши урушда иштирок этса, Шимолий Кореянинг Россия Федерацияси билан ҳарбий ҳамкорликдан олган даромади юзлаб миллион долларга ошиши мумкин, деб ёзади нашр.
FNF’нинг Жанубий Корея бўлими раҳбари Фредерик Шпор ҳам Украинадаги уруш Шарқий Осиёдаги хавфсизлик билан боғлиқ вазиятни ёмонлаштирганини таъкидлади.
“Россия ва Шимолий Корея халқаро тартибни беқарорлаштиришга ҳаракат қилмоқда”, – дейди у.
Шарҳлар