КХДР Жанубий Корея билан чегара бўйлаб девор қурмоқда, бу ҳақда сунъий йўлдошдан олинган суратлар далолат беради
BBC Verify Шимолий Корея ва Жанубий Корея ўртасидаги чегаранинг етти километрлик қисмида олинган юқори аниқликдаги сунъий йўлдош суратларини таҳлил қилди. Расмларда демилитаризация зонаси яқинида умумий узунлиги тахминан 1 км бўлган тўсиқлар ўрнатилган камида учта ҳудуд кўрсатилган. Улар чегаранинг шарқий чеккасида жойлашган.
Чегаранинг бошқа участкаларида ҳам тўсиқлар ўрнатилган бўлиши мумкин.
Олинган тасвирлар демилитаризация зонаси (ДМЗ) ичидаги ерларнинг бир қисми тозаланганини кўрсатади, экспертларнинг фикрича, бу Жанубий Корея билан аввалги сулҳнинг бузилиши бўлиши мумкин.
ДМЗ Шимолий ва Жанубий Кореяни ажратиб турувчи 240 км узунликдаги ва 4 км кенгликдаги буфер зонадир. У мамлакатлар ўртасидаги фаол ҳарбий ҳаракатларни тугатган сулҳ битими имзоланганидан сўнг 1953 йилда яратилган.
Шарҳлар