Киберҳужум муносабати билан Германиядаги Россия элчисига норозилик билдирилди
Россиянинг Германиядаги элчихонаси Германия Ташқи ишлар вазирлигига чақирилган элчига 2023 йилда Социал-демократик партияга қилинган киберҳужум муносабати билан норозилик билдирилганини маълум қилди. Аввалроқ Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок, шунингдек, Европа Иттифоқи ва НАТО ташкилоти APT28 хакерлик гуруҳи ва Россия Бош штаби орасида алоқа борлигини маълум қилганди.
“Элчихона вакили Россия давлат тузилмаларининг ушбу ишга алоқадорлиги ҳақидаги айбловларни ва умуман, АРТ 28 гуруҳининг фаолиятини далилсиз ва асоссиз, деб қатъиян рад этди”, — дейилади элчихона хабарида.
Дипломатик департамент шарҳида, шунингдек, элчихона Германия Ташқи ишлар вазирлигининг демаршини навбатдаги нодўстона қадам деб билиши айтилади. Элчихона қўшимча қилганидек, Германияда Россияга қарши кайфиятни қўзғатиш ва икки давлат ўртасидаги муносабатларни янада издан чиқаришга қаратилган.
Шарҳлар