Киев “қонуний мудофаа доирасида” ҳаракат қилмоқда – Франция ТИВ раҳбари Россия НҚИЗларига ҳужумлар ҳақида
Франция ташқи ишлар вазири Сежурне Украинанинг Россиядаги нефть иншоотларига ҳужумлари ҳақида гапирар экан, Киев “қонуний мудофаа доирасида” ҳаракат қилаётганини айтди.
Аввалроқ АҚШ Давлат котиби Блинкен Киевнинг Россия нефтни қайта ишлаш заводларига қарши ҳаракатларини изоҳлар экан, Вашингтон Украинанинг Россиядаги нефтни қайта ишлаш заводларига ҳужумларини маъқулламаслигини айтганди.
Блинкеннинг таъкидлашича, Украина НАТОга аъзо бўлади, масала бу мақсад сари аниқ йўл харитасини ишлаб чиқишда.
Улашиш:
Шарҳлар