Киев Россия президенти Владимир Путиннинг “тинчлик таклифи”ни рад этди
Киев Россия президенти Владимир Путиннинг “тинчлик таклифи”ни рад этди. Украина президенти офиси раҳбарининг маслаҳатчиси Михаил Подоляк Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Россия президентининг ташаббусида “ҳақиқий тинчлик таклифи” йўқлигини ёзади.
«Бунда ҳеч қандай янгилик йўқ, ҳақиқий тинчлик таклифлари йўқ», – деб ёзган у.
14 июнь куни Путин Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарияти билан учрашувда Украина билан тинчлик музокараларини бошлаш шартларини айтиб ўтди. Хусусан, сўз Донецк, Луганск, Херсон ва Запорожье областлариидан Украина ҳарбий бўлинмаларининг олиб чиқилиши, “янги ҳудудларнинг Россия ҳудуди сифатида тан олиниши”, Россия Федерациясига қарши санкцияларнинг бекор қилиниши ва Киевнинг НАТОга қўшилишини рад этиши ҳақида бормоқда.
Шарҳлар