Киев ва Сеул Шимолий Корея аскарларининг ташланиши фонида ўзаро разведка маълумотларини алмашишни кучайтирмоқчи

фото: daryo.uz

Украина президенти Владимир Зеленский Жанубий Корея президенти Юн Сок Йол билан телефон орқали суҳбатда Шимолий Корея ҳарбийлари Россиянинг Украинага бостириб киришига жалб қилинганлиги масаласини муҳокама қилди. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар беради.

«Хулоса битта – бу уруш халқаро тус олмоқда ва икки давлат чегарасидан ташқарига чиқмоқда», – деб ёзади Зеленский.

Зеленскийнинг сўзларига кўра, Шимолий Кореянинг уч минг аскари аллақачон жанговар зонага яқин келган. Икки давлат раҳбарлари разведка маълумотлари ва тажриба алмашишни кучайтиришга ва «эскалациянинг кескинлашувига жавобан ҳаракатлар стратегияси ва қарши чоралар рўйхатини ишлаб чиқиш учун барча даражадаги алоқаларни фаоллаштиришга» келишиб олдилар.

Шунингдек, ҳозирда Жанубий Кореяда бўлган 200 га яқин шимолий кореялик қочоқлар “собиқ ўртоқларига қарши психологик уруш кампаниясини бошлаш учун Украинага жўнаш ниятида экани хабар қилинади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.