Киевнинг ўққа тутилиши натижасида 13 киши ҳалок бўлди
Киев мери Виталий Кличко кечаги отишма натижасида 13 киши ҳалок бўлганини маълум қилди. Бугун эрталаб вайроналар остидан яна тўртта ўлганларнинг жасадлари топилди.
Запороже шаҳри ҳам йирик ўққа тутилган ва 30 декабрь куни эрталабки маълумотларга кўра, тўққиз киши ҳалок бўлган. Расмийлар мотам эълон қилди. Одесса вилояти ва Днепрда ҳам жабрланган шаҳарларга бирдамлик кўрсатиб, мотам эълон қилинди.
Шу тариқа, Украинанинг турли шаҳарларига қилинган кучли ҳужумлар натижасида тинч аҳоли орасида ҳалок бўлганлар сони, сўнгги ҳисоб-китобларга кўра, камида 35 кишига етган.
Улашиш:
Шарҳлар