Ким Чен Ин илк бор тадбирга Путин совға қилган Aurus автомобилида келди

Фото: Юрий Смитюк / ТАСС

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин шу ҳафтала илк бор оммавий тадбирга Россия президенти Владимир Путин совға қилган Aurus автомобилида келди. Корея марказий телеграф агентлиги (КМТА) бу мавзуда Шимолий Корея етакчисининг синглиси Ким Ё Чжоннинг матбуот учун махсус баёнотини келтиради.

“Ўртоқ Ким Чен Иннинг Россия Федерацияси президенти совға қилган шахсий автомобилидан фойдаланиши КХДР ва Россия ўртасидаги дўстлик мустаҳкамланиб, ҳар томонлама ривожланиб бораётганининг яққол далилидир”, — дея иқтибос келтиради КМТА Корея Меҳнат партияси марказий қўмитаси бўлим бошлиғининг ўринбосари лавозимида ишлайдиган Ким Ё Чжоннинг сўзларидан.

Ким Чен Иннинг синглиси, шунингдек, «эксклюзив автомобилнинг функционаллиги мукаммал ва мутлақо ишончли» эканлигини таъкидлаган. “Партиямиз ва давлатимизнинг олий раҳбари Россия раҳбаридан совға сифатида олинган махсус шахсий автомобилдан фойдаланаётганидан жуда хурсандман”, — дея қўшимча қилади у.

Аввалроқ КМТА Россия президенти Владимир Путин Ким Чен Инга Россияда ишлаб чиқарилган автомобилни совға қилгани ҳақида хабар берган эди. Кейинроқ президент матбуот котиби Дмитрий Песков КХДР раҳбари Aurus русумли автомобиль олганини тасдиқлади. Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин  Россиянинг ушбу нуфузли  машинасини совға сифатида олган биринчи раҳбар бўлди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.