КХДРда кучли ёмғирлардан кейин Ким Чен Ин қутқарув операциясига шахсан раҳбарлик қилди
28 июль куни КХДР етакчиси Ким Чен Ин кучли жаладан жабр кўрган ва тошқин остида қолиш хавфи бўлган ҳудудлар аҳолисини қутқариш ва эвакуатсия қилиш ишларига раҳбарлик қилди, деб ёзади “Zakon.kz”.
Маҳаллий нашр хабарига кўра, у Пхёнан-Пукто провинциясидаги Синийчжу шаҳри ва Ичжу уездидаги туманларга борган.
27 июль куни мамлакат шимолидаги ҳудудларда рекорд даражада кучли ёмғирлар кузатилган, оқибатда Амнок дарёсида сув сатҳи хавфли даражада кўтарилиб кетган. Тошқин хавфи бўлган ҳудудларда беш мингдан ортиқ аҳоли қамал ичида қолиб кетган.
КХДР етакчиси жойларга партия, ҳукумат ва қуролли кучлар идораларининг раҳбар кадрларини юборишни буюрди, шунингдек, Корея халқ армиясининг 10 дан ортиқ вертолётлари ва қутқарув кемалари операцияга жалб қилинди.
Бир кунда бор-йўғи олти соат ичида 4200 киши қутқарилгани хабар берилди.
Шарҳлар