,

Ким Чен Ин ракеталарни учирувчи қурилмаларни ишлаб чиқарадиган заводга 10 ёшли қизи билан ташриф буюрди

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ракеталар учун учирувчи мобил қурилмаларни ишлаб чиқарадиган заводга ташриф буюрди. Марказий телеграф агентлигининг хабарига кўра, унга «ҳурматли қизи» ҳам ҳамроҳлик қилган.

Тахминларга кўра, Ким Чен Иннинг қизи Ким Чжу Э 10 ёшда. У биринчи марта 2022 йилнинг ноябрь ойида отаси билан баллистик ракета учириш маросимида қатнашган.

Ўшандан бери қиз Ким Чен Инга, шу жумладан армия билан боғлиқ ташрифларда ҳамроҳлик қилган. Масалан, 2023 йил декабрь ойи бошида ота ва қиз ҳаво парадини бирга томоша қилишган.

Баъзи таҳлилчилар Ким Чжу Э отасининг меросхўри бўлиш учун тайёрланяпти деган фикрда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.