Ким Чен Иннинг синглиси КХДРда ишлаб чиқарилаётган қурол нимага мўлжалланганини айтди

Foto: AP

Шимолий Корея ўз қурол-яроғларини, шу жумладан, энг янги ҳарбий технологияларини бошқа мамлакатларга етказиб бермаяпти, дея маълум қилди КХДР етакчиси ўринбосари, унинг синглиси Ким Ё Чен. Унинг гапларини Корея Марказий телеграф агентлиги келтириб ўтди.

“Бу борада бошқа ҳеч қандай изоҳлар бермайман, аммо шуни таъкидламоқчиманки, душман кучлари жамоатчилик фикрини биз томонимиздан ишлаб чиқарилаётган қурол-яроғ тизимлари “фақат экспорт учун” мўлжаллангани ҳақида уйдирмалар билан чалғитмоқда”, — деди Ким Ё Чен.

Унинг сўзларига кўра, КХДРда сўнгги вақтларда ишлаб чиқилган қурол-яроғ тизимлари технологиялари “ошкор қилиниши мумкин эмас, демак, уларнинг экспорт қилиниш эҳтимоли ҳам муҳокама этилиши мумкин эмас”. Унинг таъкидлашича, КХДРнинг ҳарбий технологияларни экспорт қилиш ёки қаердадир фош қилиш нияти йўқ.

Мудофаа соҳасининг асосий мақсади — Шимолий Корея армияси жанговар қудратини мустаҳкамлаш, шу жумладан, АҚШ ва Жанубий Корея томонидан бўлаётган ҳарбий таҳдидлардан ҳимояланиш.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.