Кейт Миддлтон саратон касаллигидан даволанишни якунлади
Уэльс маликаси Кейт Миддлтон 9 сентябрь куни кимёвий даволаниш курсини муваффақиятли якунлаганини маълум қилди, деб ёзади “Коммерсантъ”.
“Ёз ўз ниҳоясига етмоқда, мен эса, ниҳоят, кимёвий даволаниш курсини тугатиб, қанчалик енгил тортганимни сўз билан ифодалай олмайман”, — деди у Х ижтимоий тармоғига жойланган видеомурожаатида.
“Энди менинг вазифам — саратонсиз қолиш. Кимёвий муолажаларни тугатган бўлсам-да, менинг даволаниш ва тўлиқ соғайиш сари йўлим ҳали узоқ давом этади”, — дея қўшиб қўйди Британия тахти валиаҳдининг рафиқаси.
Уэльс маликаси жорий йил январида қорин бўшлиғида жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун касалхонага ётқизилган эди. Шундан кейин унда онкологик касаллик аниқланди, бу ҳақда унинг ўзи март ойида маълум қилди. Ўшандаёқ унга профилактик кимёвий даволаниш курсидан ўтиш тавсия қилинган.
Шарҳлар