Кипрда Алексей Навальнийга қўйилган бронза ёдгорлик вайрон қилинди
Кипрда сиёсатчи Алексей Навальнийга Пафос шаҳри қирғоғида ўрнатилган бронза ёдгорлик вайрон қилинди. Бу ҳақда ёдгорликни қўйган мультипликатор Павел Мунтян маълум қилади.
Навальнийнинг бронза профилли тош плитасидан иборат ёдгорлик ўрнатилганидан атиги уч ҳафта ўтгач у вайрон қилинган. Мунтян ёдгорликни бузиш учун ишлатилган кучдан ҳайратда қолиб шундай дейди: “Бу қўрқинчли эмас, бироқ ҳайратда қолдиради. Уни тошдан юлиб олиш учун жуда катта куч керак. Ҳечқиси йўқ, кейинги сафар янада мустаҳкамроқ қиламиз ”.
Улашиш:
Шарҳлар