Россия президенти администрацияси раҳбари ўринбосари Кириенко Авдеевкага борди

Foto: Global Look Press

Россия президенти администрацияси раҳбари ўринбосари Сергей Кириенко Украинанинг Донецк вилоятида жойлашган 2024 йил февралида Россия қўшинлари томонидан босиб олинган Авдеевка шаҳрига келди, деб ёзади Meduza.

Кириенконинг ташрифи ҳақида 12 март куни эрталаб ДХР раҳбари Денис Пушилин хабар берди, аммо сафар айнан қачон амалга оширилганига аниқлик киритмади. Пушилиннинг сўзларига кўра, улар Кириенко билан биргаликда “Авдеев кокс кимёси заводини кўздан кечирган, аҳоли билан мулоқот қилган, гуманитар ёрдамни топширган”.

Пушилин ёзишича, Авдеевка аҳолиси “уларга тизимли нон етказиб берилиши, шунингдек, баллонларда газ ва генераторлар учун бензин етишмаётгани”ни айтган.

“Бундан ташқари, одамлар Россия президенти сайловларида қандай овоз бериш мумкинлиги билан қизиқди. Авдеевка аҳолиси ўзларининг сайловда қатнашиш ҳуқуқларини амалга ошира олиши учун барча зарур имкониятларни яратганмиз — буни барча хоҳловчилар амалга ошириши мумкин!” — деди у.

Сергей Кириенко Россия президенти администрациясида ички сиёсатни бошқаради. Аввалроқ у ЛХР ва ДХРга кўп бора ташриф буюрган. Шунингдек, Кириенко Херсон вилоятининг босиб олинган қисмига ва Запорожье АЭСга келгани ҳақида ҳам хабар берилган эди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.