Япония бош вазири зилзила туфайли Ўзбекистонга ташрифини бекор қилди
Япония бош вазири Фумио Кисида 9−12 август кунлари Қозоғистон, Ўзбекистон ва Мўғулистонга режалаштирилган тўрт кунлик сафарини бекор қилди, деб хабар бермоқда Kyodo.
Бу Япония метеорология агентлиги томонидан эълон қилинган мамлакатда кучли зилзила ва сунами содир бўлиши мумкинлиги ҳақидаги огоҳлантириш билан боғлиқ.
Кисида Остонада бўлиб ўтадиган “Марказий Осиё + Япония” саммитида қатнашиши керак эди. Ушбу учрашувга аллақачон минтақа етакчилари етиб келган. Журналистлар ёзишича, энди саммит онлайн-форматда ўтказилиши мумкин.
8 август куни Японияда 7,1 баллик зилзила юз берди. Такрорий ер силкинишлари хавфи ҳақида хабар берилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар