Киев областида Триполье иссиқлик электр станцияси вайрон қилинди

Фото: РБК

Киев областида Триполье иссиқлик электр станцияси вайрон қилинди, дейди «Центрэнерго» кузатув кенгаши раиси Андрей Гота “Интерфакс Украина”га. ИЭСдаги портлашдан сўнг турбина цехида ёнғин содир бўлган. Айни пайтда участкада уни маҳаллийлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Готанинг айтишича, иссиқлик электр станциясининг барча ходимлари тирик.

Агентлик баёнотида айтилишича, “Центрэнерго” 100 фоиз генерацияни йўқотган.

Триполье иссиқлик электр станцияси 1969 йилда ишга туширилган. Energybase портали маълумотларига кўра, унинг белгиланган қуввати 1,8 минг МВтни, барча электр энергияси ишлаб чиқарувчи корхоналар билан биргаликда номинал қуввати 3,6 минг МВтни ташкил этади.

Россия Мудофаа вазирлигининг таъкидлашича, ҳужумлар фақат Украинанинг ҳарбий ва энергетика объектларига ҳамда тегишли инфратузилма объектларига берилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.