АҚШ Украина учун ҳаво ҳужумига қарши мудофаа ракеталарини сотиб олишга 2,2 млрд доллар ажратди
АҚШ Украина учун Patriot ва NASAMS ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимларига ракеталар сотиб олиш учун 2,2 миллиард доллар ажратди. Бу ҳақда Пентагон хабар бермоқда.
Таъкидланишича, АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти ушбу қурол-яроғларнининг Киевга етказилишини тезлаштиришни режалаштирмоқда. Маблағлар Украина хавфсизлигига кўмаклашиш ташаббуси доирасида ажратилади.
“Натижада Украина ўз аҳолиси ва энг муҳим инфратузилма объектларини Россия ҳаво ҳужумларидан ҳимоя қилиш учун кучли эҳтиёж сезаётган зенит ракеталарни қўлга киритади”, — дейилади хабарда.
Бундан ташқари, Байден Киевга 150 миллион доллар миқдорида қўшимча ҳарбий ёрдам ажратишни буюрди. Ушбу ёрдам пакети доирасида Украинага АҚШ захираларидан HIMARS учун ўқ-дорилар, ракета тизимлари, артиллерия снарядлари ва бошқа қуроллар берилади.
Бу Байден апрелда Украинага кўмак бериш учун маблағлар ажратишни кўзда тутувчи миллий хавфсизлик тўғрисидаги қонунни имзолаганидан буён Киевга ажратилаётган еттинчи ёрдам пакетидир. 2021 йилдан буён эса Киевга АҚШ Мудофаа вазирлиги захираларидан ажратилаётган 60-ҳарбий ёрдам пакетидир.
Шарҳлар