Кобахидзе, Гарибошвили ва Иванишвили мандатларидан воз кечиши мумкин

Фото: Formula

Олигарх ва “Грузия орзуси” партияси асосчиси Бидзина Иванишвили, Грузиянинг собиқ бош вазири Ираклий Гарибошвили ва бош вазир Ираклий Кобахидзе депутатлик мандатларидан воз кечмоқчи. Бу ҳақда парламент фракцияси раҳбари Мамука Мдинарадзе бугун маълум қилди.

Мдинарадзенинг сўзларига кўра, сиёсатчилар партия вакиллари бўлгани учун расман партия рўйхатига киритилган.

“Билишимча, буни яширишнинг ҳожати йўқ, жаноб Бидзина, жаноб Иракли ва жаноб Иракли. Бу одамлар парламентда қолмайди. <…> Улар тез орада депутатлик мандатларини тарк этишади”, — деб Мдинарадзенинг баёнотидан иқтибос келтиради Формула телеканали.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.