Коми собиқ раҳбари Владимир Уиба Россия Мудофаа вазирлигида лавозимга тайинланди
Коми республикасининг собиқ раҳбари Владимир Уйба Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги ҳарбий-тиббий бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимини эгаллади, деб хабар берди республика матбуот хизмати. Тегишли фармонни Россия президенти Владимир Путин имзолаган.
5-ноябрь куни Уйба янги ишга ўтиши муносабати билан Коми раҳбари лавозимидан кетишини маълум қилди. Унинг лавозимини Яҳудий автоном вилояти раҳбари Ростислав Голдштейн эгаллайди. Уиба Комига 2020-йилнинг апрель ойидан буён раҳбарлик қилиб келади ва бундан олдин у Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари ва Россия ФМБАни бошқарган.
Шунингдек, 4-ноябрь куни Ростов ва Тамбов вилоятлари раҳбарлари Василий Голубев ва Максим Эгоров янги тайинловлар муносабати билан истеъфога чиқишларини маълум қилди.
Шарҳлар