Комил Алламжоновга суиқасд уюштиришда гумон қилинган яна уч киши ушланди
Бош прокуратура маълум қилишича, Президент Администрацияси Ахборот сиёсати департаментининг собиқ раҳбари Комил Алламжоновга суиқасд уюштиришда гумонланган яна уч киши қўлга олинди.
Эслатиб ўтамиз, 26 октябрь куни икки нафар номаълум шахс Тошкент вилояти Қибрай туманида Алламжоновнинг Range Rover автомобилига ўқ узиб, суиқасд уюштирган. Машинада Алламжоновдан ташқари унинг ҳайдовчиси ҳам бўлган. Бахтли тасодиф туфайли ҳеч ким жабрланмаган.
Жиноятчиларни қўлга олиш учун Бош прокуратура, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар прокуратуралари, Ҳарбий ва Транспорт прокуратуралари, ИИВ, вилоят ва пойтахт ИИББ, шунингдек Божхона қўмитаси ходимларидан иборат ишчи гуруҳ тузилган. Тезкор қидирув натижасида ижрочилардан бирининг шахси аниқланиб, у тез орада қўлга олинган.
Қасддан одам ўлдиришга уриниш факти бўйича Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) ва 248-моддаси (Ўқотар қуролни ноқонуний муомаласи) бўйича жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.
Шарҳлар