Украина “Константин Ольшанский” кемасига зарба берди. Уни Россия 2014 йилда Украинадан олиб қўйган эди

Костантин Ольшанский
Фото: википедия

Украина қуролли кучлари “Нептун” қанотли ракетаси билан “Константин Ольшанский” кемасига зарба берди. Бу ҳақда УҚК Ҳарбий-денгиз кучлари спикери Дмитрий Плетенчук маълум қилди.

Ушбу десант кемасини Россия 2014 йилда, Қримни эгаллаб олиш чоғида Украинадан олиб қўйган.

“Бу кема Украина томонидан фойдаланилиши керак эди. Шу сабабли уни “Нептун” ракетаси билан нишонга олишга қарор қилинди”, — деди Плетенчук.

Эслатиб ўтамиз, 24 мартга ўтар кечаси Қримда Россия Қора денгиз флотининг яна иккита йирик десант кемаси йўқ қилинди. Бу сафар украиналик ҳарбийларнинг нишони Ямал ва Азов десантлари бўлди.

Март бошида эса Украина учувчисиз учар қурилмалари Россия ҳарбий объектларига ҳужум қилди. Зарбалар оқибатида Россиянинг 22160 лойиҳасига кирувчи “Сергей Котов” кемаси чўктириб юборилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.