Копенгагендаги биржанинг тарихий биноси ёниб кетди

Фото: unn

Шаҳардаги энг қадимги бинолардан бири бўлган Копенгаген фонд биржаси биносининг машҳур найзасимон минораси кучли ёнғин натижасида қулаб тушди. Бу ҳақда Ekstra Bladet газетаси ёзмоқда.

Копенгаген марказидаги катта ҳудуд ўраб олинган. Полиция ёнғин ҳақида Москва вақти билан 08:43 да огоҳлантириш олган. Воқеа жойида фавқулодда хизматлар ишламоқда. Ҳозирча қурбонлар ҳақида маълумот йўқ.

Биржа биноси 17-асрнинг биринчи ярмида қурилган ва ўзининг спирал найзасимон минораси билан машҳур эди. Москва вақти билан соат 09:00 атрофида у қулаб тушди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, одамлар қимматбаҳо ашёларни, жумладан, расмларни ёнғиндан сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда. Копенгаген полицияси одамларни зарурат бўлмаса, шаҳар марказига чиқмасликка чақирмоқда.

«Даниянинг 400 йиллик маданий мероси ёнмоқда», деб ёзган эди мамлакат Маданият вазири Якоб Энгель-Шмитт Х-да.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.