Космосга дунёдаги илк ёғоч сунъий йўлдош учирилди

Фото: iXBT.com

SpaceX миссияси доирасида Японияда яратилган LignoSat ёғоч йўлдоши космосга учирилди, дея хабар бермоқда Reuters. Киото университети ва Sumitomo Forestry компанияси томонидан ишлаб чиқилган ушбу ноёб аппарат Халқаро космик станцияга олиб борилиб, тахминан 400 км баландликдаги орбитага олиб чиқилади.

LignoSat, япон магнолияси ёғочидан ишлаб чиқилган бўлиб, космосда янгиланувчи материалларни қўллаш имкониятларини намойиш этиш учун мўлжалланган. Кафт катталигидаги ушбу йўлдош 1 килограмм вазнга эга бўлиб, ярим йил давомида орбитада ишлаб, ёғочнинг космик шароитларга чидамлилигини ўлчаб боради.

Тадқиқотчилар жамоаси, астронавт Такао Дои раҳбарлигида, келажакда Ойда ва Марсда ёғочдан қурилмаларни қўллашни режалаштирмоқдалар, чунки ушбу материал узоқ муддатли космик лойиҳаларни қўллаб-қувватлаши мумкин, деган фикрдалар.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.