Краснодар ўлкасида қурол-яроғ омборига берилган зарбаларни акс эттирувчи сунъий йўлдош суратлари чоп этилди
Краснодар ўлкасидаги ўқ-дорилар омборига берилган зарбадан сўнг давом этаётган ёнғин акс эттирилган фотосурат “Схемы” тергов лойиҳаси томонидан чоп этилди (“Озодлик радиоси”). Суратда, шунингдек, омбор яқинидаги Тихорецк ҳарбий аэродроми яқинида ёнғин давом этаётганини кўриш мумкин.
Украина қуролли кучлари Бош штаби Тихорецк районидаги омборга уюштирилган ҳужум ортида Украина армияси турганини тасдиқлади. Бош штабнинг таъкидлашича, зарар кўрган омбор Россия қуролли Кучларининг учта энг йирик ўқ-дориларни сақлаш базаларидан бири ва Россия қўшинларининг моддий-техник таъминоти тизимидаги асосий базаси ҳисобланади.
Зарба вақтида, Украина қуролли кучларининг даъво қилишича, омборда жумладан, Шимолий Кореядан олиб келинган камида икки минг тонна ўқ-дори ортилган эшелон бўлган.
Шарҳлар