Кремль Арманистондан Путинни ҳибсга олмасликни сўради
Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков душанба куни Россия ҳукумати Ереваннинг Гаагадаги Халқаро жиноий судга қўшилиши муносабати билан Арманистон билан Россия президенти Владимир Путинга кафолатлар бериш бўйича келишувга эришишни кутаётганини билдирди.
Арманистон ХЖС аъзосига айлангани ва энди Путин ташриф буюрган тақдирда уни ҳибсга олишга мажбур бўлиши “икки томонлама муносабатларга салбий таъсир кўрсатмай қолиши мумкин эмас”.
“Албатта, арман ҳамкорларимиздан маълум кафолатлар олиш жуда муҳим”, – деди Песков Россия президентининг КХШТ ҳарбий блоки ва ЕОИИ аъзоси бўлган давлатда ҳибсга олиниши эҳтимолини изоҳлар экан. Песковнинг қўшимча қилишича, бу масала “икки томонлама мулоқот доирасида энди ҳал этилади” ва Кремль бунга “мўлжал олган” (“Интерфакс” иқтибослари).
Шарҳлар