Кремль Макронни Украина можаросида “тўғридан-тўғри қатнашиш”га тайёрликда айблади

Фото: interfax.ru

Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песковнинг айтишича, Франция президенти Макрон Киев режимини мутлақ қўллаб-қувватлашини намойиш этмоқда ва у Франция Республикаси ҳарбий можарода бевосита иштирок этишга тайёрлигини эълон қилган.

«Биз бу баёнотларни жуда провокацион, қитъада кескинликни кучайтирувчи ва ҳеч қандай ижобий нарсага ёрдам бермайди деб ҳисоблаймиз», – дейди Песков.

Пайшанба куни Франция президенти Париж Украинага Mirage-2000-5 қирувчи самолётларини беришини ва украиналик учувчиларни тайёрлашини билдирди.

“Улар Украинага ўз ҳудуди ва ҳаво ҳудудини ҳимоя қилиш имконини беради”, –  деди президент француз ОАВларига берган интервьюсида.

Макроннинг сўзларига кўра, Франция ҳам 4500 нафар украиналик аскарни тайёрлаш дастурида иштирок этади, бироқ “биз жанговар зонада аскарларни тайёрлаш ҳақида гапирмаяпмиз”, шунинг учун бу “эскалацияни англатмайди”.

Макрон ва Зеленский бугун Парижда музокаралар ўтказади. Улар Украинага маҳаллий ҳукуматлар ва муҳим инфратузилмани, хусусан, Россиянинг доимий ҳужумига учраётган энергетика соҳасини қўллаб-қувватлаш учун 650 миллион евро миқдорида кредит ва грантлар ажратишни кўзда тутувчи иккита шартнома имзолаши кутилмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.