Кремль НҚИЗларни ҳужумлардан ҳимоя қилиш учун чоралар кўрилаётгани ҳақида маълум қилди
Россия нефтни қайта ишлаш заводлари (НҚИЗ)га қилинган ҳужумлар оқибатларини минималлаштириш ва келажакда уларни бутунлай тўхтатиш учун ҳбор кучини ишга солмоқда, деди сешанба куни Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков Россиядаги энг яхши 3 та нефтни қайта ишлаш заводидан бири бўлган “ТАНEКО”га қилинган ҳужумни изоҳлар экан.
“Татнефть” компаниясига қарашли “ТАНEСО” нефтни қайта ишлаш заводига қарашли АВТ-7 нефтни бирламчи қайта ишлаш блокида 2 апрель куни эрталаб дрон томонидан уюштирилган ҳужум натижасида ёнғин содир бўлган.
Аввалроқ дрон Нижнекамскдаги нефтни қайта ишлаш заводига ҳужум қилишга уринганини ёзган эдик.
Манбалар Татаристонда нефтни қайта ишлаш заводидаги портлаш – бу Украина хавфсизлик хизмати ва Бош разведка бошқармасининг биргаликдаги амалиёти эканини тасдиқлаган. Украинанинг узоқ масофага учувчи дрони нефтни қайта ишлаш заводидаги бирламчи нефтни қайта ишлаш блокига урилган.
Бу ҳужум масофа бўйича рекорд ўрнатди, чунки Украина чегарасидан нишонгача бўлган масофа 1200 километрдан ошади.
Шарҳлар