Кремль Путин Халқаро жиноий судни тан олган Мўғулистонга сафар борасида ташвишланмаётганини билдирди
Мўғулистон Халқаро жиноий суд (ХЖС) юрисдикциясини тан олган бўлса-да Кремль Россия президенти Владимир Путиннинг мамлакатга бўлажак ташрифидан ташвишланмаётганини билдирди.
Президентнинг матбуот котиби Дмитрий Песковнинг таъкидлашича, Москва «Мўғулистонлик дўстлар билан ажойиб мулоқотга эга». Песков, шунингдек, ташрифнинг барча жиҳатлари, жумладан, ХЖС томонидан берилган ордер масаласи ҳам диққат билан кўриб чиқилганини таъкидлади.
Путин 3 сентябрь куни Мўғулистонга ташриф буюришни режалаштирмоқда, бу унинг 2023 йил март ойида ҳибсга олиш ордери чиқарилганидан бери ХЖСнинг Рим статутини имзолаган мамлакатга биринчи ташрифи бўлади.
Улашиш:
Шарҳлар