Кремль Путиннинг Илон Маск билан мунтазам алоқалари ҳақидаги хабарларни рад этди
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Владимир Путин ва Илон Маск ўртасида мунтазам алоқалар мавжудлиги ҳақидаги хабарларни рад этиб, уни “мутлақо ёлғон” деб атади.
Унинг аниқлик киритишича, Путин ва Маск ўртасида 2022 йилгача фақат битта телефон суҳбати бўлган, у ахборот характерига эга бўлиб, технологиялар ва уларнинг келажаги муҳокамасига тегишли.
Песковнинг қўшимча қилишича, бу суҳбат ўртача давомийликда бўлган. У Маск билан мунтазам алоқалар ҳақидаги миш-мишларнинг пайдо бўлишини АҚШдаги сайлов кампанияси билан боғламоқда.
Унинг эслатишича, аввалроқ Путиннинг Дональд Трамп билан доимий суҳбатлари ҳақида ҳам шундай хабарлар тарқалган эди.
Улашиш:
Шарҳлар