Кремль Россия активларидан олинган даромаднинг ЕИ томонидан фойдаланилишини ўғирлик деб атади
Президент матбуот котиби Дмитрий Песков Европа Иттифоқи Россиянинг музлатилган активларидан тушган даромадларини Украинани қўллаб-қувватлаш учун ишлата бошлагани ҳақидаги маълумотга изоҳ берди. У буни ноқонуний экспроприация деб атади.
“Бу ноқонуний ҳаракатлардир. Улар, албатта, қонуний оқибатларга олиб келади. Бу ноқонуний экспроприациядан, русча айтганда, пулимизни ўғирлашдан бошқа нарса эмас”, – деди жаноб Песков матбуот мулоқоти чоғида.
Европа Иттифоқи Россиянинг музлатилган активларидан тушган маблағлардан фойдалана бошлагани ҳақида аввалроқ Европа дипломатияси раҳбари Жозеп Боррель маълум қилган эди. Унга кўра, Украинага ва Киевга қурол тақдим этадиган Европа Иттифоқи мамлакатларига 1,4 миллиард евро йўналтирилган.
Шарҳлар