Кремль: Трамп билан музокаралар Россиянинг Украинадаги “амалиёти” мақсадларини ўзгартирмайди
Владимир Путиннинг Дональд Трамп билан Россия-Украина урушининг тугашини муҳокама қилишга тайёрлиги ҳақидаги баёноти “махсус ҳарбий операция” мақсадларини қайта кўриб чиқишни англатмайди, деди унинг матбуот котиби Дмитрий Песков.
Песковнинг сўзларига кўра, «махсус ҳарбий операция» мақсадлари ўзгармайди, у Россия хавфсизлиги ва русийзабон аҳолини ҳимоя қилиш билан боғлиқ.
Песков Путин можарони ҳал қилиш учун мулоқотга очиқлигини, бироқ Трамп билан музокаралар учун ҳозирча аниқ режалар йўқлигини таъкидлади.
Унинг эслатишича, Трамп аввалроқ Путин билан эҳтимолий тинч келишувни муҳокама қилиш учун шахсан ўзи билан боғланишга тайёрлигини билдирган.
Улашиш:
Шарҳлар