Кремль Туркиянинг Украина бўйича тинчлик платформаси ҳақидаги таклифини қўллаб-қувватлади
Москва Анқаранинг Украинадаги можарони ҳал қилиш учун тинчлик платформасини яратиш зарурлиги ҳақидаги таклифига рози, деди Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков, бу ҳақда РБК ёзади.
Аввалроқ Туркия ташқи ишлар вазири Хоқон Фидан “қутбланишнинг кучайишига йўл қўймайдиган” тинчлик платформасини яратиш ва дипломатияга устувор аҳамият беришни таклиф қилган эди. Шунингдек, у Россия ва Украина ўртасидаги ҳарбий можарони ҳал қилишда имкон қадар кўпроқ иштирокчиларни жалб қилишга чақирди.
Улашиш:
Шарҳлар